

Форвард Канаданинг "Торонто" клуби билан шартнома имзолади. Бу ҳақда инсайдер Фабрицио Романо хабар бермоқда.
Лоренцонинг трансфери борасидаги хабар бугун эълон қилинади. Италиялик янги клубига 2021/22 йилги мавсум сўнггида эркин агент мақомида ўтади. Форвард жорий мавсумни "Наполи"да якунлаб қўяди.
Инсинье "Наполи" академияси тарбияланувчиси. У бош жамоада 2012 йилдан бери тўп тепади. Футболчи жорий мавсум А Серия доирасидаги 16та ўйинда майдонга тушиб, 4та гол ва 5та ассист қайд этди.



