Инфантино Трампга Россия ва халқаро турнирлар ҳақида: "Умид қиламизки, тинчлик ўрнатилади ва улар яна қабул қилинади". АҚШ президенти русларнинг четлатилишидан "бехабар" эди

Aslanov Jasurbek
7 май 2025
ФИФА президенти Россиянинг халқаро турнирларга қайтишига умид билдирди.

Жанни Инфантино АҚШ президенти Дональд Трампнинг Россия жамоалари халқаро мусобақалардан четлатилганидан "бехабар" экани ҳақидаги сўзларига жавоб берди.  

"Ҳозирча уларга ўйнаш тақиқланган. Биз вазият ўзгариб, тинчлик ўрнатилишига умид қиламиз, шундан сўнг улар яна қабул қилинади", – деди Инфантино The Guardian нашрига.


Aslanov JasurbekMuallif
Manba: The Guardian