Инфантино: "Трамп Россияни ЖЧ-2026да иштирокини кўриб чиқишни сўрагани йўқ"

Aslanov Jasurbek
1 мар 2025
Дональд Трамп ФИФАдан Россияни жаҳон чемпионатида иштирок этишини сўрагани йўқ.

Бу ҳақда ФИФА президенти Жанни Инфантино маълум қилди.

Баҳорда Европада ЖЧ-2026 саралаш баҳсларига старт берилади. Турнирнинг финал босқичи АҚШ, Канада ва Мексикада бўлиб ўтади.

"Йўқ, мендан бу ҳақида сўрашмади. Гап футбол эмас, тинчлик ҳақида кетганида муҳокама учун янада муҳимроқ мавзулар мавжуд. Аммо биз барча мамлакатлар иштирок этишини хоҳлаймиз" - деди Инфантино.


Aslanov JasurbekMuallif
Manba: The Guardian