Иньеста: "Педри ўз ҳикоясини ёзиши керак, меникини такрорлаши эмас"

Sherzod Nurmatov
2 ноя 2022
"Барселона" ва Испания терма жамоаси собиқ ярим ҳимоячиси Андрес Иньеста Педрининг ўзи билан таққослашларига муносабат билдирди.

"Менимча, бу унга ҳеч қандай таъсир кўрсатмайди. Педри футбол ўйнашни яхши кўради, хоҳ "Бернабеу"да бўлсин, хоҳ шаҳар майдонида. Шунинг учун бу унга қандайдир таъсир қилади, деб ўйламайман. Солиштириш ёқимсиз, чунки улар шунчаки шовқин. Менинг ўз ҳикоям бор ва у эса ўз ҳикоясини ёзиши керак. Унда "Барселона" ва терма жамоада муваффақият қозониш учун ҳамма нарса бор", – деди Иньеста.


Sherzod NurmatovMuallif
Manba: AS