

32 ёшли аргентиналик футболчи "Интер Майами" билан 2022 йилга қадар мўлжалланган шартнома бўйича келишувга эришди.
Игуаин параллель равишда 2021 йилнинг июнига қадар амал қиладиган битимни бекор қилиш бўйича Турин клуби билан музокаралар олиб бормоқда.
Футболчи якунланган мавсум барча мусобақаларда 44та ўйинда майдонга тушиб, 11та гол ва 6та ассист қайд этди.



