Игорь Таран: "Насиб қилса мухлисларга илк ғалабани тақдим этамиз"

Narzulla Saydullayev
7 май 2016
Бугун 8-туридан ўрин олган учрашувлардан бири Ғузорнинг "Шўртан" ҳамда Жиззахнинг "Сўғдиёна" жамоалари ўртасида бўлиб ўтади.

Ушбу учрашув олдидан "оқ бўрилар" ҳужумчиси - Игорь Тараннинг ўйин ҳақидаги фикрларини билдирган ҳолда шундай дейди:

- Бу йилги мавсумда, нафақат мухлисларимиз балки жамоамиз ҳам ғалабаларимизни анча кутиб қолишди. Бунинг учун ўзим номимдан ва жамоадошларим номидан мухлисларимиздан алоҳида узр сўрайман.

- Фарғонада ғалаба қозона олмаган бўлсакда, кўтаринки кайфиятда қайтдик. Ўтган турда олган ягона очкомиз жамоамиз чиройли ва иродали ўйин кўрсатишга ва натижаларга эришишга қодир эканлигимизга ва ўзимизга бўлган ишончимизни қайтарди десам янглишмайман.

- Жамоадошларим курашга чанқоқ. Бугун "Сўғдиёна"га қарши учрашувда майдоннинг хар бир қаричи учун курашамиз ва мухлисларимизга бугун уша узоқ кутилган ғалабани тақдим этишга ҳаракат қиламиз, - дейди Таран.

"Шўртан" матбуот хизмати


Narzulla SaydullayevMuallif
Manba: championat.asia