IFFHS. Ўзбекистон Суперлигаси Осиёнинг 2021 йилдаги энг яхши чемпионатлари бешлигида!

Eldor Akmurzayev
24 янв 2022, 09:38
Халқаро футбол тарихи ва статистикаси федерацияси (IFFHS) 2021 йилнинг энг яхши миллий чемпионатлари рейтинги эълон қилди.

Рўйхатда 1406 очко билан Бразилия А Серияси етакчи сифатида қайд этилди. Кейинги ўринлардан АПЛ ҳамда Италия чемпионати ўрин олди.

Ўзбекистон Суперлигаси эса 309,5 балл билан 66-ўринда кўрсатилган ва бу Осиёдаги бешинчи кўрсаткичдир. Қайд этиши жоизки, чемпионатимиз ўтган йили рейтингда 48-поғонада эди.

22. Ж.Корея чемпионати – 577,5

34. Япония чемпионати – 449

40. Эрон чемпионати – 404

48. С.Арабистони чемпионати – 362

66. Ўзбекистон Суперлигаси – 309,5

73. БАА чемпионати – 287

77. Қатар юлдузлар лигаси – 252

80. Таиланд чемпионати – 202,75


Eldor AkmurzayevМуаллиф
Манба: IFFHS