Иброҳимҳалил Йўлдошев ижара асосида Қозоғистон жамоасида ўйнайди

Sherzod Nurmatov
15 янв 2024
Ўзбекистон олимпия терма жамоаси ҳимоячиси Иброҳимҳалил Йўлдошев Қозоғистон чемпионатида 4-ўринни эгаллаган Олмаотанинг "Қайрат" жамоасига ижарага берилди.

"Нижний Новгород" ҳимоячиси йил охиригача "Қайрат" шарафини ҳимоя қилади.

Йўлдошев жорий мавсум "Нижний Новгород" таркибида 6 та ўйинда майдонга тушиб, 1 та голли узатмани амалга оширди.




Sherzod NurmatovMuallif
Manba: fcnn.ru