Ибрагимович Қирол Хуан Карлос I билан тушган суратига изоҳ берди
Aslanov Jasurbek
21 мар 2017
“Манчестер Юнайтед” ҳужумчиси Златан Ибрагимович Испания Қироли Хуан Карлос I билан тушган суратини ижтимоий тармоққа қўйди.
Футболчининг “Инстаграм”даги саҳифасига жойлаган сурати кенг жамоатчилик томонидан ўзига хос тарзда кутиб олинди. Бунга Ибранинг сурат остига ёзган изоҳи сабаб бўлган.
“Қирол Қиролни тан оляпти”, — деб ёзган Ибрагимович.