

"Лондонга Венгер билан учрашгани келгандим, аммо у мени йиғинда синаб кўрмоқчи эди. Мен унга шундай жавоб бердим: "Йиғин синовидан ўтмайман, мени сотиб олинг ёки мен кетай. Вақтимни бекорга сарфламайман".
Ёш бўлишимга қарамай, ўзимга ишонардим. Ўзимни ҳаммада кучлироқ деб ҳисоблардим. Венгер мени сотиб олади деб ўйлагандим, аммо йиғиндан ўтмадим. Ўша пайтларда Роналдо, Ромарио ва Баджо ўйинларини кузатардим, ягона мақсадим - ҳаммага энг яхшилигимни исботлаш эди" - дейди Ибрагимович.



