Ҳикмат Ҳошимов: "Захирада ўтирганларнинг ҳам ғалабада хиссаси бўлди"

Narzulla Saydullayev
22 июн 2016
"Навбаҳор" - "Металлург" (0:1) учрашувидан сўнг меҳмонлар сардори Ҳикмат Ҳошимов ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

"Жанговор ўйин бўлди. Учрашув битта голгача давом этишини тахмин қилгандим. Шукур, бизнинг омадимиз келди ва гол уриб ғалабага эришдик.

"Навбаҳор" ўз уйида босим остида ўйнашини билардик. Рақибни яхшилаб ўрганиб чиқдик. Наманганда барчага қийин бўлади, ўтган сафар "Насаф" ҳам бу ерда юта олмади. Агар биз ҳаяжонланганимизда ютқазиб қўярдик. Йигитларнинг барчаси ҳаракат қилди, хатто захирада ўтирганларнинг ҳам ғалабада хиссаси бўлди", - дейди Ҳошимов.

"Навбаҳор" матбуот хизмати


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia