Гвардиола: "Мендан Холанд ҳақида сўраманг"

Оқил Абдубарноев
10 дек 2021
"Манчестер Сити" бош мураббийи Пеп Гвардиола Дортмунднинг "Боруссия" клуби ҳужумчиси Эрлинг Холанд ҳақидаги саволга жавоб беришдан бош тортди.

Испаниялик мураббий журналистларнинг Холанд тўғрисидаги саволига қуйидагича жавоб берди:

"Кейинги савол. Мендан бу ҳақда сўраманг. Жавоб бермайман", - деди Гвардиола.

Олдинроқ футболчининг агенти Мина Райола норвегиялик мижози "Манчестер Сити"га ўтиши мумкинлигини айтганди.


Оқил АбдубарноевMuallif
Manba: twitter.com/sistoney67