Гвардиола Европанинг энг кучли уч жамоасини айтди: "Арсенал" ҳам рўйхатда!

Aslanov Jasurbek
23 мар 2026
"Манчестер Сити" устози Пеп Гвардиола Лондоннинг "Арсенал" клуби ҳақида юқори фикрда эканини билдирди.

Англия лига кубоги финалида "шаҳарликлар" "канонирлар" устидан 2:0 ҳисобида ғалаба қозониб, кубокни қўлга киритишди. Ўйиндан сўнг Пеп рақибни алоҳида эътироф этди.

"Биз ушбу ғалабани катта қувонч ва мамнуният билан нишонлаяпмиз. Чунки "Арсенал" — "Бавария" ва балки "Барселона"ни ҳисобга олмаганда, ҳозирда Европадаги энг яхши жамоа", — деди Гвардиола.

Эслатиб ўтамиз, 22 март куни бўлиб ўтган финал баҳсида Гвардиола шогирдлари Артета жамоасини ишончли тарзда мағлуб этишди.


Aslanov JasurbekMuallif
Manba: RMC Sport