

Очколар йўқотилганига қарамай, мураббий ўйин сифатида қониққанини айтди, бироқ жароҳатланганлар бўйича хавотирли хабарларни маълум қилди.
"Бор нарса — шу. Биз топ-жамоага қарши ажойиб ўйин кўрсатдик, афсуски, барча очколарни қўлга кирита олмадик".
Учрашув икки асосий ҳимоячи — Рубен Диаш ва Йошко Гвардиолнинг жароҳатлари билан ёдда қолди. Гвардиоланинг тахминлари эса салбий кўринишда:
"Кўринишига қараганда, уларнинг аҳволи яхши эмас, эртага кўрамиз. Менимча, улар бир неча ҳафтага сафдан чиқди".
Эслатиб ўтамиз, кеча "Челси" билан ўйиннинг 51-дақиқасида жароҳатланган Йошко Гвардиол ўрнига ўзбекистонлик ҳимоячи Абдуқодир Ҳусанов майдонга тушган ва муносиб ўйин намойиш этган эди.



