Густаво Пойет терма жамоада ишлайди

Mirjalol Normatov
12 фев 2022
Уругвайлик мураббий Густаво Пойет Греция термаси бошқарувини қўлига олди.

Томонлар 2023 йил якунига қадар шартнома имзолашган. Уни Евро-2024 якунига қадар узайтириш имконияти мавжуд.

54 ёшли мутахассис Жон ван’т Схипнинг  ўрнини эгаллади.

Пойет бунга қадар "Брайтон", "Сандерленд", АЕК, "Бетис", "Шанхай Шеньхуа", "Бордо" ва "Универсидад Католика" жамоаларида ишлаган.


Mirjalol NormatovMuallif
Manba: Goal