

“Турли футболчилар билан ўйнаганман, аммо “Тоттенхэм”да ассистент бўлиб ишлаганимда, Модрич у ерда ўйнарди ва у мен кўрган энг зўр футболчи ҳисобланади. Унинг футбол ҳақидаги қарашлари ақл бовар қилмас даражада. У барчасини жуда осон амалга оширади. Ҳаммасини – тезлашади, тўхтайди, зарба беради. Унда туғма истеъдод бор”, дейди Пойет.
Эслатиб ўтамиз, 54 ёшли мутахассис 2001-2004 йиллар “шпорлар” шарафини ҳимоя қилган ва 2007/08 йилги мавсум мураббий ёрдамчиси сифатида фаолият юритган.
У 2022 йил февралидан бери Греция ТЖга устозлик қилиб келмоқда.



