Гуам Осиё Кубоги саралаш баҳсларида иштирок этмайди

Narzulla Saydullayev
30 дек 2016
Гуам терма жамоаси Осиё Кубоги саралаш босқичининг ҳал қилувчи раундида иштирок этмаслигини маълум қилди.

Бунга молиявий муаммолар сабаб қилиб кўрсатилган. Аввалги раундда 1,5 миллион АҚШ доллари миқдорида маблағ жамоанинг қатнашуви учун сарфланган. Сўнгги раунддаги харажатлар миқдори 1,2 миллион долларни ташкил қилиши сабабли Гуам ФФ бунча маблағни қисқа муддат ичида топа олмаслигини баён қилиб, ОФКга бу борада хат йўллаган. Гуамнинг ўрнига саралаш босқичида Непал терма жамоаси иштирок этади. Гуамликлар илк марта саралаш ўйинларида майдонга тушиб, ўз майдонида Туркманистон ва Ҳиндистонни доғда қолдириб, Уммон билан дуранг ўйнашганди.



Narzulla SaydullayevMuallif
Manba: championat.asia