Футбол фахрийси Гурам Дараселия вафот этди

Narzulla Saydullayev
29 июл 2025
Узоқ йиллар давомида болалар мураббийи сифатида ишлаган Гурам Григорьевич Дараселия вафот этди.

Гурам Дараселия 1936 йил Грузиянинг Зугдиди шаҳрида туғилган. 1964 йилдан 2004 йилгача Титов номидаги Республика Олимпия захиралари мактабида мураббийлик қилиб, кўплаб шогирдларни тайёрлаб берган эди. Бундан ташқари бир неча йил давомида Собиқ Иттифоқ чемпионати ва кубогида қанот ҳаками сифатида ишлаган эди.

Championat.asia сайти марҳумнинг яқинларига чуқур ҳамдардлик билдиради.



Narzulla SaydullayevMuallif
Manba: championat.asia