

“Huawei" юзни аниқлаш дастури орқали уйғурларни кузатиш учун ўз ҳиссасини қўшган деган кучли шубҳалар сабаб, мен дарҳол компания билан ҳамкорлигимни тугатаман”, деган Гризманн.
АҚШнинг IPVM тадқиқот компанияси сешанба куни эълон қилган ҳисоботида "Huawei" Хитойда юзни таниб олиш дастурини синовдан ўтказишда иштирок этгани ва у уйғурлар юзини таниши билан полицияга огоҳлантириш юбориши ҳақида маълумот берган эди.
29 ёшли Гризманн 2017 йилдан бери "Huawei" бренд элчиси ҳисобланарди.



