

Ҳисоб 0:0 бўлиб турганда ҳакам "Гранада" ҳимоячиси Херман Санчесни ўйиндан четлатиди. Бир неча дақиқа ўтиб эса Месси гол урди ва бу ғалаба учун кифоя қилди.
"Ҳар сафар "Камп Ноу"га келганимизда бир хил нарса содир бўлаверади. Биз кураш олиб борамиз, аммо ҳакам бизга очко олишимизга йўл қўймайди.
Ҳамма баҳсли вазиятларда "Барселона" фойдасига қарор чиқарилади. Ҳакамлар кичик жамоаларнинг устидан куладилар", - дейди Фулкье.



