Гонсало Гарсия Ван Нистелройнинг натижасини такрорлади

Sherzod Nurmatov
5 янв 2026
"Реал" ҳужумчиси Гонсало Гарсия Торрес Испания Ла Лигасининг 18-туридан ўрин олган "Бетис"га қарши ўйинда (5:1) хет-трик қайд этиб, мадридликлар сафида собиқ форвард Руд ван Нистелройга тегишли XXI асрдаги ютуқни такрорлади.

"Opta Sports" статистик порталининг хабар беришича, Гонсало Гарсия XXI асрда "Реал" таркибида Ла Лигадаги дебют голини хет-трик орқали расмийлаштирган иккинчи футболчига айланди. Бунгача бундай натижага ван Нистелрой 2006 йил сентябрида "Леванте"га қарши ўйинда (4:1) эришган эди.

21 ёшли Гонсало Гарсия жорий мавсум "қаймоқранглилар" либосида 18 ўйинда (418 дақиқа) майдонга тушиб, 3 та гол урди ва 1 та голли узатмани амалга оширди.


Sherzod NurmatovMuallif
Manba: Opta Sports