“Гент” Шомуродовни 5 млн еврога сотиб олмоқчи бўлди, аммо “Ростов” бунга рози бўлмади

Eldor Akmurzayev
9 июл 2020
Бельгия клубининг Элдор Шомуродов борасида “Ростов”га юборган сўровининг молиявий тафсилотлари маълум бўлди, дея хабар беради Sport24.

Манбада келтирилишича, “Гент” ўзбекистонлик форварднинг трансфери учун 5 млн евро таклиф қилган. Келишув амалга ошса, “Ростов” 2 млн еврони дарҳол қўлга киритиб, кейинги йил 1,5 ва 2 йилдан сўнг яна 1,5 млн еврога эга чиқарди.

Шомуродов 2017 йилнинг ёзида “Бунёдкор”дан 300 минг евро эвазига ростовликлар сафига келиб қўшилган. У жорий мавсум РПЛда 25 та баҳс ўтказиб, 11+6 натижага эришди. 25 ёшли ҳужумчининг клуб билан амалдаги шартномаси 2024 йилнинг ёзигача мўлжалланган.


Eldor AkmurzayevMuallif
Manba: sport24