Гарначо Лондон жамоасига ўтиши мумкин

Mirjalol Normatov
17 янв 2025
"Челси" Алехандро Гарначо ҳамда Жейми Гиттенсга қизиқиш билдирмоқда.

"The Athletic" маълумотига кўра, Лондон клуби аргентиналик борасида "Манчестер Юнайтед"га, англиялик борасида Дортмунднинг "Боруссия"сига таклиф билан чиққан.

20 ёшли вингерлар "Челси"нинг қизиқаётган кўп сонли футболчилари сирасига киради. Ушбу футболчилар орқали "аристократлар" ҳужум чизиғини кучайтириб олиш ниятида.

Агарда клублар бу таклифга қизиқиш билдиришса, Гарначо ва Гиттенс ҳам жамоасини ўзгартиришга қарши бўлишмайди. Лекин ҳозирча томонлар музокараларни бошлагани йўқ.


Mirjalol NormatovMuallif
Manba: The Athletic