Гари Кэхилл Лондон клубига ўтиши мумкин

Alisher
5 авг 2019
Ҳимоячи Гари Кэхилл Англия премьер-лигасида қолиши мумкин.

Футболчи эркин агент мақомида "Кристал Пэлас" билан шартнома тузмоқчи.

Кэхиллнинг "Челси" билан шартномаси якунланганидан сўнг, томонлар шартномани узайтиришмади.

Ҳимоячи фаолиятини "Астон Вилла"да бошлаган ва шу клуб тарбиланувчиси ҳисобланади. Гари "Челси"га қадар "Астон Вилла", "Бёрнли", "Шеффилд Юнайтед" ва "Болтон" клубларида ўйнаган.

Кэхилл якунланган мавсум барча турнирларда 6та ўйинда қатнашди.


AlisherMuallif
Manba: The Sun