Галлас Диего Коста "Арсенал"ни кучайтиради деб ҳисоблайди

Alisher
18 янв 2021
"Арсенал" собиқ ҳимоячиси Вильям Галлас испаниялик Диего Костанинг "тўпчилар" сафига ўтиши ҳақида гапирди.

"Коста жамоага характер қўшади. У ҳали ҳам ютишни хоҳлайди. Агар шериклари ёмон ўйин кўрсатишса, Диего уларга бақириши мумкин.

Ўйлайманки, бу "Арсенал"нинг фойдасига бўлади", - дейди француз.

32 ёшли форвард айни дамда эркин агент мақомида. Эслатиб ўтамиз, "Атлетико" ўтган йилнинг декабрь ойида Коста билан шартномани бекор қилган эди.

Футболчи жорий мавсум Ла Лига доирасидаги 7та ўйинда майдонга тушиб, 2та гол уришга эришди.


AlisherMuallif
Manba: Play Ojo