"Галатасарой" Рюдигерни қишда ўз сафига қўшиб олмоқчи. "Реал"нинг 32 ёшли ҳимоячиси таклифларга очиқ

Alisher Ostonov
13 дек 2025
"Реал" марказий ҳимоячиси Антонио Рюдигер "Галатасарой" эътиборига тушди.

32 ёшли футболчининг "Реал" билан шартномасини узайтириши сўроқ остида қолмоқда. Амалдаги келишув мавсум охиригача мўлжалланган.


"Галатасарой" қишки трансферлар вақтида Рюдигерни сотиб олишга эътибор қаратмоқда. Германиялик футболчи клубни кучайтириш учун асосий номзод бўлиб, ўз тажрибаси билан мураббий Окан Бурукни қизиқтириб қўйди.

Таъкидланишича, Антонио таклифлар учун очиқ. Катта эҳтимол билан "Галатасарой" аввал у билан музокара ўтказади, кейин эса "Реал"га ўз таклифини тақдим этади.


Alisher OstonovMuallif
Manba: As