

Турк клуби ва "Наполи" ўртасидаги музокаралар давом этмоқда ва бу якуний босқичга келиб қолган.
"Галатасарой" 26 ёшли ҳужумчини 75 миллион евро эвазига сотиб олади. Истанбулликлар маблағнинг 40 миллион евросини дарҳол тўлаб берса, қолган 35 миллионини 2 йил ичида тўлаб боради.
Ўтган мавсумда Осимхен "Галатасарой"да ижарада ўйнади ва 30 ўйинда 26 гол ҳамда 5 ассист қайд этди.



