

20 ёшли футболчи турк клуби билан 4 йиллик шартнома тузди, унинг маоши йилига 800дан 850 минг еврога кўтарилади.
«Галатасарой» «Реал»га Родригеснинг ҳар 30та ўйини учун қўшича 250 минг евро тўлайди.
«Реал» уни 10 миллион евро эвазига қайта сотиб олиши мумкин. Мадрид клуби бу ҳуқуқдан 2018 йилга қадар фойдаланиши мумкин. Агар «Галатасарой» Родригесни бошқа клубга сотса, «Реал» бу трансфернинг 30 фоизини олади.
Эслатиб ўтамиз, ўтган мавсумни Родригес «Депортиво»да ижарада ўтказди. У 27та ўйинда 2та гол урди.



