Гаджи Гаджиев: "Одил Аҳмедов туғма истеъдод соҳиби"

Narzulla Saydullayev
13 апр 2014, 17:02
"Локомотив" - "Анжи" учрашувидан сўнг ташкил этилган матбуот анжуманида меҳмонлар устози ҳамюртимиз ҳақида ўз фикрларини билдирди.
“Бугун жамоамиз ҳужумда у қадар ишончли ўйнай олмади. Алиевда жароҳат борлиги учун майдонга тушмади”, - дейди Гаджиев.

Ҳамкасбларимиз томонидан Одил Аҳмедов бугун яхши ўйин кўрсатди. Бунга нима дейсиз деган саволига мураббий қуйидагича жавоб қайтарди:
“У туғма истеъдод соҳиби. Жамоамизда шундай футболчининг борлиги яхши. Бугун Одилни ҳимоядаги фойдаси катта бўлди. “Динамо” билан ўйинда эса ҳужумда ҳам яхши ҳаракат қилганди. Умуман олганда у универсал футболчи.


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia