Гаджи Гаджиев: «Ғалабамиз ҳаққоний бўлди»

Aziz Tukhtamuradov
28 фев 2014, 08:58
“Анжи” бош мураббийи Гаджи Гаджиев Европа Лигаси 1/16 финалдаги “Генк” устидан қозонилган ғалабадан сўнг (2:0, дастлабки ўйин 0:0) махачқалаликлар ғалабаси адолатдан бўлганлиги ҳақида айтиб ўтди.

“Анжи”нинг ғалабаси адолатдан бўлди деб ҳисоблайман. Айнан биз рақибларимиздан кўра кўпроқ ҳавфли вазиятларни юзага келтирдик.

Тагирбековнинг майдондан четлатилиши ҳақида гапирадиган бўлсам у қизил эмас, узоғи билан сариқ карточкага тортадиган вазият эди. Назаримда ҳакам қизишиб кетганидан унга қизил карточка кўрсатиб юборди” - деб айтиб ўтди Гаджиев. 


Aziz TukhtamuradovМуаллиф
Манба: fc-anji.ru