Габриэл Паулиста ва Дуглас Сантос Бразилия терма жамоасига чақирув олди

Narzulla Saydullayev
6 ноя 2015
Бразилия терма жамоаси бош мураббийи Дунга «Атлетико Минейро» ҳимоячиси Дуглас Сантос ва «Арсенал» ҳимоячиси Габриэл Паулистани чақирди.

Бу футболчилар жароҳат олган Марсело ва Маркиньоснинг ўрнига таклиф этилди.

Дунга бошчилигидаги Бразилия терма жамоаси ноябрь ойида Аргентина ва Перуга қарши ўйинлар ўтказади.


Narzulla SaydullayevMuallif
Manba: selecao.cbf.com.br