

Ҳужумчи 26 ёш-у 5 кунлигида Бразилия чемпионатида 100 та гол урган энг ёш футболчига айланди.
"Габигол" "Васко да Гама"нинг барча даврлардаги энг яхши тўпурари Роберто Динамитни ортда қолдирди. Динамит 1980 йилнинг май ойида, 26 ёш-у 24 кунлигида ушбу маррага етишган.
Умуман олганда, "Габигол" лигада "Фламенго" учун 58 та гол урган бўлса, яна 42 тасини "Сантос"да ўйнаганида урган. Футболчи "Интер" ва "Бенфика"даги ўйинлари билан ҳам танилган.



