Габи "Атлетико" билан шартнома узайтиришга яқин

Aslanov Jasurbek
4 окт 2016
"Атлетико" раҳбарияти Фернандес Габи билан шартнома узайтириш борасида келишувга эришди.

Бу ҳақда клуб президенти Энрике Сересо эълон қилди.

"Габи билан келишувни узайтириш ҳақида келишиб олдик" - дейди Сересо.

Бундан ташқари, "Атлетико" раҳбарининг фикрича, Габи Испания терма жамоасида ўйнашга муносиб.

Габининг пойтахт клуби билан шартномаси 2017 йилнинг ёзида якунига етади.


Aslanov JasurbekMuallif
Manba: Cadena Ser