Невилл МЮ учун идеал мураббий ким эканлигини айтди

Mirjalol Normatov
11 янв 2026
Гари Невиллнинг фикрига кўра, Карло Анчелотти "Манчестер Юнайтед" учун идеал мураббий бўлиши мумкин.

"12 йил давомида МЮда мураббийларнинг муваффақиятсиз ишлаётганини ҳисобга олсак, навбатдаги мураббий бир қанча бандларга тўғри келиши керак.

- Мураббий жамоа атрофидаги матбуотнинг овозини пасайтира олиши керак.
- Мураббий кучли тўртлик учун кураша оладиган, ЕЧЛ ва кубокларни ҳам эплай оладиган бўлиши керак.
- Мураббий АПЛ об-ҳавосини билиши ва бошқа лигалардан ажралиб туришини тушуниши керак.
- Мураббий "Манчестер Юнайтед"нинг даражасини билиши, оптимист бўлиши керак. Позитив руҳда бўлиб, тезкор футбол намойиш қилиши керак.

Шуларни ҳисобга олсак, Карло Анчелотти энг яхши номзод бўлиши мумкин. Ҳатто унинг келишини жаҳон чемпионатидан кейин ҳам амалга оширса бўлади.

Анчелоттидан ташқари, Томас Тухель ҳамда Эдди Хауни ҳам номзодлар қаторида кўрсатган бўлардим", - деди Невилл.


Mirjalol NormatovMuallif
Manba: Overlap