Футзал. Осиё Кубоги-2024 иштирокчилари маълум бўлди

Sherzod Nurmatov
14 окт 2023, 15:12
Футзал бўйича 2024 йилги Осиё Кубогида қатнашадиган 16 терма жамоа номи аниқланди.

Таиланд мезбонлик қиладиган турнирда саралаш босқичидан муваффақиятли ўтган қуйидаги мамлакатлар иштирок этади:

Таиланд, Хитой, Афғонистон, Саудия Арабистони, Эрон, Қирғиз Республикаси, Вьетнам, Корея Республикаси, Мьянма, Тожикистон, Кувайт, Баҳрайн, Ироқ, Ўзбекистон, Япония, Австралия.

Гуруҳ босқичига 14 декабрь куни қуръа ташланади. Жамоалар 4 та саватчага бўлинган:

1-саватча: Таиланд (мезбон), Япония, Эрон, Ўзбекистон;

2-саватча: Тожикистон, Вьетнам, Кувайт, Саудия Арабистони;

3-саватча: Ироқ, Баҳрайн, Корея Республикаси, Мьянма;

4-саватча: Қирғиз Республикаси, Афғонистон, Австралия, Хитой.

Эслатиб ўтамиз, 2024 йилги Жаҳон чемпионати Ўзбекистонда ўтказилади. Мазкур мусобақанинг энг яхши тўрт мамлакати ҳам ушбу турнирга йўлланмани қўлга киритади.


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: Championat.asia