Футзал бўйича Осиё ёшлар ўйинлари: Ўзбекистон ярим финалда Эрондан 14 та тўп қабул қилиб олди

Alisher Ostonov
29 окт 2025
Футзал бўйича Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси Осиё ёшлар ўйинлар ярим финалида бағлуб бўлди.

Ҳамюртларимиз ярим финалда Эронга 2:14 ҳисобида мағлуб бўлишди. Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоас 30 октябрь бронза медали учун иккинчи ярим финалда мағлуб бўлган жамоага қарши ўйнайди.

Иккинчи ярим финалда Афғонистон ва Таиланд ўзаро куч синашади.

Қайд этиш керакки, Осиё ёшлар ўйинларида совриндор бўлган жамоалар 2026 йили Сенегал пойтахти Дакар шаҳрида бўлиб ўтадиган IV Ёшлар ёзги олимпиадасига йўлланмани қўлга киритади.


Alisher OstonovMuallif
Manba: t.me/Futsal_Uzbekistan