Футбол академиялари ўртасидаги Ўзбекистон кубоги ўз ниҳоясига етди

Оқил Абдубарноев
8 мар 2026
Қашқадарё вилоятида футбол клублари ҳамда республика футбол академиялари иштирокида U-17 Ўзбекистон кубоги баҳслари бўлиб ўтди.

Марказлашган тартибда ташкил этилган мусобақада жамоалар ўртасида муросасиз ва шиддатли учрашувлар бўлиб, ёш футболчилар ўз маҳоратини намойиш этди.

Якуний натижаларга кўра совриндор жамоалар:

1. Насаф футбол академияси

2. Тошкент шаҳар футбол академияси

3. Андижон футбол академияси

Шунингдек, мусобақа давомида ўзининг ёрқин ўйини билан ажралиб турган бир қатор футболчилар турли номинациялар бўйича тақдирланди.



Оқил АбдубарноевMuallif
Manba: ЎФА матбуот хизмати