Францияда ифторлик вақти ўйинларда қисқа танаффус қилиш яна тақиқланди

Оқил Абдубарноев
14 мар 2024
Франция футбол федерацияси Рамазон ойида футболчиларга ифторлик қилишлари учун яна ўйинларда танаффусга рухсат бермайди.

Маҳаллий матбуотнинг хабар беришича, мазкур қарор ўйин суръати бузилиши билан изоҳланган.

Шундай қилиб, ифторлик пайтида ўйинларда қисқа танаффус қилиш тақиқланади. Бу ерда истиқомат қиладиган кўп сонли мусулмонлар эса қарорга норозилик билдирмоқда.

Эслатиб ўтамиз, мамлакатда ўтган мавсум ҳам шундай қарор қабул қилинганди.


Оқил АбдубарноевMuallif
Manba: RMC Sport