Флорентино Перес олтинчи марта "Реал" президенти этиб сайланди

Omonjon To`xtamirzayev
13 апр 2021, 11:33
Флорентино номзоди автоматик тарзда қайта сайланди, сабаби сайловда иштирок этувчи бошқа номзод топилмади.

Шу тариқа, овоз бериш жараёнига эҳтиёж қолмади.

Менеджер Мадрид клубини 2025 йилга қадар бошқаради. Перес сўнгги 12 йил давомида "Қироллик клуби" бошқарувида ва аввалроқ, 2000 - 2006 йиллар оралиғида ҳам "Реал" президенти лавозимида фаолият юритган.


Omonjon To`xtamirzayevМуаллиф
Манба: championat.asia