

"Португалия иқтидорларни жамлаган дунёнинг энг яхши жамоаларидан бири ва ўзига яраша тажрибага эга. Биз Франция ва Англия қаторида чемпионлик учун фаворитларданмиз. Одатдаги фаворитлар ҳам бор – Испания, Германия, Бельгия. Бу жуда яхши турнир бўлади деб ўйлайман. Умид қиламанки, Португалия чемпион бўлади", – деди собиқ футболчи.
Эслатиб ўтамиз, 2024 йилги Европа чемпионати 14 июндан 14 июлга қадар Германияда бўлиб ўтади.



