ФИФА VARдан фойдаланмасликка рухсат берди

ФИФА миллий чемпионатларга VARдан вақтинчалик фойдаланмасликка розилик берди.

ФИФАдан ташқари бу қарорга Футбол ассоциациялари халқаро кенгаши (IFAB) ҳам розилик билдирган. Шу билан бирга иккала ташкилот ҳам ВАРдан фойдаланиш ёки фойдаланмаслик бўйича қарорини чемпионатларнинг ўзига қолдирган. Яъни хоҳлаган чемпионат уни қўллашда давом этиши мумкин. Аммо уни қўллашда барча қоидаларга қатъий амал қилиниши лозимлиги таъкидланади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ ФИФА битта ўйин давомида беш футболчини алмаштиришга ҳам рухсат берганди.


Manba: FIFA.com