

Ўзбекистон футбол ассоциацияси таклифига кўра, ФИФА Президенти Жанни Инфантино Ўзбекистонда футболни янада ривожлантиришга доир лойиҳаларни муҳокама қилиш, Миллий футбол маркази билан яқиндан танишиш ҳамда “CAFA Nations Cup-2025” мусобақасининг финал учрашувини стадиондан кузатиш мақсадида юртимизга ташриф буюрди.
ФИФА делегациясини Тошкент халқаро аэропортида Ўзбекистон Республикаси Спорт вазири Адҳам Икрамов, Осиё Олимпия кенгаши вице-президенти, МОҚ раисининг биринчи ўринбосари Отабек Умаров, ЎФА биринчи вице-президенти Равшан Ирматов ва расмийлар кутиб олишди.




\



