

Халқаро футбол федерацияси (ФИФА) ўзининг ижтимоий тармоқдаги саҳифасида маълум қилишича, турнирга 212 мамлакат ва ҳудуддан мухлислар ташриф буюришади.
Жаҳон чемпионати Шимолий Америкада 11-июндан 19-июльгача бўлиб ўтади.Мусобақада 48 та терма жамоа ҳар бири тўрттадан 12та гуруҳга бўлинган ҳолда иштирок этади. Ушбу мундиал Ўзбекистон МТЖ учун дебют бўлади.



