

"Гол урганимдан хурсандман, аммо бу хурсандчиликни уч очкога алмаштирган бўлардим. Ҳужумчи учун имконият пайдо қилиб, гол уриш асосий вазифа, қолгани унчалик муҳим эмас. "Милан"га кўникишга ҳаракат қиляпман ва бу қийин кечаётгани йўқ. Ўзимга бўлган ишонч яна қайтяпти. Аммо бунданда яхшироқ ўйнай олишимни биламан" - дейди Торрес.



