Фергюсон, "Локомотив" ҳамкорининг базасини очилишида иштирок этди

Aslanov Jasurbek
21 апр 2016
"Манчестер Юнайтед" собиқ бош мураббийи сэр Алекс Фергюсон "Локомотив"нинг ҳамкори ҳисобланувчи "Флитвуд Таун" базаси очилишида иштирок этди.

Англиянинг 3 даражали лигасида иштирок этувчи "Флитвуд Таун" сэр Алекс Фергюсондан клубнинг 8 млн. фунтлик янги машғулот базасини очиб беришни ва унда фахрий меҳмон бўлишни илтимос қилди. Афсонавий мураббий клуб илтимосини қабул қилди ва бу маросимда иштирок этди.









Aslanov JasurbekMuallif
Manba: championat.asia