

Лотин америкалик футболчи турк клубига "Ал Насср"дан 1 йилга ижарага олинган.

"Ўйинчимизга йўл-йўл либосимизда муваффақиятларга тўла мавсум тилаб қоламиз", – дейилади "канарейкалар" матбуот хизмати хабарида.
Дуран 2025 йилдан буён "Ал Насср" аъзоси ҳисобланади. Бунгача у Англиянинг "Астон Вилла", Американинг "Чикаго Файр" ва Эквадорнинг "Энвигадо" жамоаларида тўп тепган.



