"Фенербаҳче" ПСЖ ҳужумчисига қизиқиш билдирмоқда

ПСЖ футболчиси Эрик Шупо-Мотинг фаолиятини Туркияда давом эттириши мумкин.

"Le 10 Sport" нашри хабарига кўра, "Фенербаҳче" 30 ёшли футболчини қишки трансфер мавсумида ўз сафига қўшиб олишни хоҳламоқда. Ўз навбатида Шупо-Мотингнинг ПСЖ билан амалдаги шартномаси жорий мавсум охирида якунланади. Шу туфайли камерунлик футболчи бошқа жамоалар билан музокаралар ўтказиши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, Шупо-Мотинг давом этаётган мавсумда 9 учрашувда майдонга тушиб, 3 та гол урган.


Manba: Le 10 Sport