

"Биз жамоа сифатида ўтган мавсумда ёмон ўйин кўрсатдик. Бунда менинг ҳам айбим бор. Мен фаолиятим давомида қийин вазиятларни бошдан ўтказишга мажбур бўлдим. Кўп нарсани тушуниб етдим. Менга одамларнинг нима дейишаётганини фарқи йўқ. Мен фақатгина оиламдан ҳавотир оламан: онам, отам ва ака-укаларим. Уларга мен ҳақимда ёзишаётган нарсаларни ўқиш жуда оғир.
"Манчестер Юнайтед" камида кучли тўртликка кириши лозим. Биз шундай қилишга мажбурмиз", - дейди бельгиялик футболчи.



