Фавр - "Ньюкасл" бош мураббийлиги учун асосий номзод

Mirjalol Normatov
12 окт 2021
"Ньюкасл"нинг янги эгалари жамоага янги бош мураббий тайинламоқчи.

"Daily Mail" хабарига кўра, Стив Брюснинг ишдан кетиши аниқ бўлиб улгурган. Аммо клубдагилар унинг ўрнига номзод топа олганича йўқ. Ҳозирча "Ньюкасл" бош мураббийлиги учун Люсьен Фавр варианти асосий номзод бўлиб турибди. Швейцариялик мутахассис Дортмунднинг "Боруссия"сидаги фаолияти билан барчага таниш.

Эслатиб ўтамиз, Фавр ўтган ёзда "Кристал Пэлас"нинг таклифига рад жавобини берганди.


Mirjalol NormatovMuallif
Manba: Daily Mail