Фарруҳ Сайфиев: "Бугунги уч очко бизни мундиалга янада яқинлаштирди"

Абдулвосит Бектемиров
21 мар 2025, 02:04
Терма жамоамиз аъзоси Фарруҳ Сайфиев бугунги баҳсдан сўнг сайтимизга кичик интервью берди.

"Яхши ўйин ва жуда кўп вазиятларга эга бўлдик. Энг муҳими уч очкони қўлга киритдик. Бугунги уч очко бизни Жаҳон чемпионатига янада яқинлаштирди" - дея фикр билдирди Фарруҳ Сайфиев бугунги баҳс ҳақида.

- Бугунги ўйин кутилганидек қийинроқ кечгандек туюлди...

- Бугунги ўйинимиз қийин ўтмади. Вазиятлардан фойдаланишимиз керак эди, шу масалада оқсадик. Хатоларимизни тўғрилаймиз.

- Мухлислар кўпроқ гол кутишганди ва терма жамоамиз бир тайм давомида рақибдан кўпроқ бўлиб ўйнади... Бундай эҳтиёткор ўйин мураббийнинг кўрсатмаси билан боғлиқ эдими?

- Ҳозирги вазиятда энг муҳими уч очкони қўлга киритиш эди. Энди эса кейинги ўйинга тайёргарлик кўришимиз керак.

- Захирага олинганингиз жароҳат туфайли рўй бердими?

- Биринчи бўлимдан сўнг оёғим бироз оғриди. Энди эртага тиббий кўрикдан ўтаман.




Абдулвосит БектемировМуаллиф
Манба: championat.asia